ОФТОБРУНИНГ ИЧКИ КЎЧАЛАРИ АСФАЛЬТЛАШТИРИЛМОҚДА
2023-04-11 16:50:25 114
Офтобрунинг ички кўчалари асфальтлаштирилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25 октябрь 2022 йилдаги 408-сонли “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига биноан Сўх тумани ҳудудида жами бўлиб 18 миллиард 700 миллион сўмлик ободонлаштириш ва қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган. Айни кунда туманимизнинг маҳаллаларида ушбу қарор доирасида кенг кўламли ишлар олиб бориляпти.
Офтобру маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам 408-сонли қарор асосида маҳалла йўллари ва ички кўчаларини асальлаштириш ишлари олиб бориляпти. Бу ишларга давлатимиз томонидан 1 миллиард сўмдан ортиқроқ маблағ йўналтирилган.
Маҳалла раиси Аброр Зуннуновнинг сўзларига кўра, маҳалланинг 2 400 метр масофадаги йўллари асфальтлаштирилади. Барча ишлар албатта сифатли бажарилиши керак ва бунинг учун жамоатчилик назорати йўлга қўйилган.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram