Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 241 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ХОНАДОНЛАРДА ИФТОРЛИК ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

×

 2023-04-11 16:39:03    77

PDF юклаш
Чоп этиш


Хонадонларда ифторлик тадбирлари ўтказилмоқда


Муборак Рамазон ойи муносабати билан Сўх туманидаги кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар учун «Бир мусулмоннинг оғирини енгил қилиш — бизга ҳам қарз, ҳам фарз», деган эзгу ғоя асосида ифторлик дастурхонлари ёзилмоқда. Айни кунларда секторлар раҳбарлари, имомлар жойларда ифторлик ташкил этиб, ҳикматли сабр ойида меҳр-мурувват ва саховат каби юксак фазилатларни кенг намоён этмоқда.


Жумладан, туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ташаббуси билан Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Сабоҳат Қурбонова хонадонида ифторлик дастурхони ёзилди. Сабоҳат-опанинг хонадонидаги ифторлик дастурхонига унинг яқинлари таклиф этилиб, тўкин дастурхон атрофида Ватанимизга тинчлик, жойларда амалга оширилаётган улкан ислоҳотларга бардавомлик, ҳар бир хонадонга файзу барокат тилаб, дуо қилинди.


Мамлакатимизда юз бераётган беқиёс ўзгаришлар, халқимиз фаровонлигини таъминлаш йўлида кўрсатилаётган ғамхўрликлар, жойларда кенг қулоч ёзаётган миллий қадрият ва анъаналаримизнинг ёш авлод тарбиясидаги ўрни сингари мавзуларда дилдан суҳбатлашилди. Ифторлик тадбирида мазкур хонадонга туман ҳокимлиги, саховатпеша тадбиркор Ҳабибулло Ёрматов ва “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари ва фарзандларига сарполар тақдим этилди.


Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram