Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 49 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БУЮК САРКАРДА АМИР ТЕМУР ТАВАЛЛУДИГА БАҒИШЛАБ ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

×

 2023-04-08 15:39:34    104

PDF юклаш
Чоп этиш


Буюк саркарда Амир Темур таваллудига бағишлаб тадбир ўтказилди

9 апрель куни буюк саркарда Амир Темур таваллуд топганига 687 йил тўлади. Мазкур санага бағишлаб туманимизда ҳам турли тадбирлар ўтказилмоқда.

Сарибозорча маҳалла фуқаролар йиғинидаги 29-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтган тадбир "Биз Темур авлодимиз" мавзуси остида ўтказилди. Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Фарғона вилояти қўриқлаш бошқармаси Сўх тумани қўриқлаш бўлими ҳамкорлигида ташкил этилди.  

-Тадбирда Амир Темур ва темурийлар даври давлатчилиги, маънавияти, ўзининг салоҳияти, мазмуни, тарбиявий кучи ва таъсири билан халқимиз тарихида алоҳида ўрин тутгани борасида сўз юритилди, - дейди туман қўриқлаш бўлими бошлиғи, подполковник Рустам Мамажонов. – Амир Темурнинг бир неча минг йиллик ижтимоий-сиёсий тарихини ҳар тарафлама ўрганиш учун кенг имкониятлар яратилган. Биргина «Темур тузуклари» илмий жамоатчиликни асрлар мобайнида қизиқтириб келаётгани ҳам Темурийлар даврида маънавий маърифий ишларга алоҳида аҳамият қаратилганини англатади.

Тадбир давомида Амир Темур ҳаётига доир савол-жавоблар кечаси ташкил этилди. Тадбирда иштирок этган ўқувчиларга мавзуга оид қимматли маълумотлар етказилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram