Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 13 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚАЛЪАЧА МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИДА ҲАМ ИФТОРЛИК ДАСТУРХОНИ ЁЗИЛДИ

×

 2023-04-08 15:33:47    172

PDF юклаш
Чоп этиш


Қалъача маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам ифторлик дастурхони ёзилди

Рўзаи рамазон кунларида ифторлик дастурхони очиш, кам таъминланган оилалар, эҳтиёжманд фуқароларга зиёфатлар ташкил этиш туманимизда давом этмоқда. Қалъача маҳалла фуқаролар йиғинидаги маҳалла гузарида ташкил этилган мана шундай ифторлик тадбирига маҳалла мутасаддилари асосан “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” рўйихатига киритилган фуқароларни таклиф этдилар.

Ташкил этилган ифторлик дастурхонида туман ҳокимлиги вакиллари, дин вакиллари, нуроний отахон ва онахонлар иштирок этдилар. Шукроналик қилиш ва бўлаётган ўзгаришларга нисбатан хайрихоҳ бўлиш инсоний фазилат эканлиги, бундай хайрия тадбирларининг асосий мақсади ҳам жамиятда тинчлик ва тотувликни мустаҳкамлашга қаратилгани тадбир ташкилотчилари томонидан таъкидланди.

Қуръони Каримдан оятлар тиловат қилиб, берилган неъматлардан самарали фойдаланиш, ўтаётган умримизнинг ҳар бир дақиқасига шукр қилиб яшаш фаровонликнинг асосий омили эканлиги дин вакиллари томонидан қайд этиб ўтилди. Далиллар  ва ҳадиси саҳиҳдан келтирилган ҳаётий ҳақиқатлар ҳам тадбир иштикрочиларига аниқ мисоллар билан тушунтирилди.

Айни кунда туманимизнинг барча ҳудудларида мана шундай ифторлик тадбирлари ташкил этилмоқда. Шунинг баробарида, туман ҳокимлиги ва сахоатпеша тадбиркорлар томонидан эҳтиёжманд фуқаролар хонадонларида ҳам ифторлик дастурхони ёзилмоқда.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram