ТУМАН ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИДА ДОЛЗАРБ МАВЗУДА АМАЛИЙ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ
2023-04-08 15:18:10 143
Туман тиббиёт бирлашмасида долзарб мавзуда амалий
семинар ўтказилди
Бугун Сўх тумани тиббиёт бирлашмасида туман фавқулодда вазиятлар бўлими билан ҳамкорликда “Одамлар ва ҳайвонлар ўртасида Крим-Конго геморрагик иситма ва кўйдирги касаллиги тарқалишини олдини олишда ФВДқТ хизматларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзусида амалий семинар ўтказилди. Мазкур тадбир Фарғона вилояти ҳокими - Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг буйруғи билан тасдиқланган ташкилий кўрсатмага асосан ташкил этилди ва бажарилди.
Амалий семинарнинг аввалида Сўх тумани фавқулодда вазиятлар бўлими ФВДТ ва ФМ бўлинмаси бошлиғи Фархиддин Саидов мазкур тадбирнинг мазмун-моҳияти ҳақида маълумот берди. Тадбир давомида ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бош мутахассиси Б. Хидиралиев иштирокчиларга “Ҳайвонлар ўртасида Крим-Конго геморрагик иситма ва куйддирги касаллигини олдини олиш бўйича олиб борилаётган профилактик тадбирлар, ва мавжуд муаммолар” ҳақида ўз маърузасида иштирокичларга тушунтиришлар берди.
Тадбир жараёнида Сўх туман СЕО ва ЖСБ мутахассис врачи, туман тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар бўлими бош врачи ҳам аҳоли ўртасида аниқланган касалликлар ҳолати ва уни олдини олишга қаратилган ишлар хусусида маъулмотлар беришди. Савол-жавобларга бой бўлган мазкур тадбир иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram