ЭҲТИЁЖМАНД ВА БОҚУВЧИСИНИ ЙЎҚОТГАН ФУҚАРОЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ
2023-04-08 15:05:16 145
Эҳтиёжманд ва боқувчисини йўқотган фуқаролар ҳолидан хабар олинди
Муқаддас рамазон ойининг улуғ кунларида кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар ҳолидан хабар олиш ва уларнинг кўнглига шодлик улашиш бизнинг халқимизга хос эзгу фазилатлардандир. Зотан, улуғ айём кунларида қилинган ҳар бир хайрли ва эзгу амалнинг ажру савоби ҳам ўзгача.
Туман ҳокимлиги, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, саховатпеша тадбиркорларнинг хайру саховати сабаб бугун 1-сектор ҳудудидаги маҳаллаларда истиқомат қиладиган эҳтиёжманд фуқаролар, боқувчисини йўқотган юртдошларимизга совға-саломлар улашилди. Соҳибкор ва Тул маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи ушбу фуқароларимизга озиқ-овқат маҳсулотлари ва уларнинг фарзандларига сарполар манзилли етказиб берилди.
Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, ишбилармон тадбиркор Ҳабибулло Ёрматов иштирокидаги ишчи гуруҳ аъзолари ушбу маҳаллалардаги фуқаролар ҳолидан хабар олдилар. “Маҳалла” хайрия жамоат фонди раиси Расулжон Мирсаидовнинг билдиришича, бундай эзгу амаллар рамазон ойи охиригача давом эттирилади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram