Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 61 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАНИМИЗНИНГ «ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ» ЛОЙИҲАСИНИНИНГ ҒОЛИБЛАРИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

×

 2023-04-08 14:58:28    92

PDF юклаш
Чоп этиш


Туманимизнинг «Ташаббусли бюджет» лойиҳасинининг ғолиблари эълон қилинди


«Ташаббусли бюджет» лойиҳасининг 2023 йилдаги 1-мавсумига овоз бериш 7 апрелда якунланди. Сўх туманида ҳам 4 та лойиҳа, жумладан, туманимиздаги Қалъа, Истиқлол, Навобод ва Ровон маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси томонидан таклиф этилган лойиҳалар кўп овоз олиб ғолиб деб топилган.

Ғолиб бўлган лойиҳа-таклифлар:

Умумтаълим мактабларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш тадбирлари бўлимига киритилган Фарғона вилояти Сўх тумани Қалъа МФЙ да жойлашган 3-сонли мактаб ҳудудига замонавий стадион қуриш таклифи. Овозлар сони 2 460 та. Ажратилган маблағ 500 000 000 сўм;

Кўча чироқларини ўрнатиш ёки таъмирлаш (трансформатор, симёғоч ўрнатиш) тадбирлари бўлимига киритилган Сўх туман Истиқлол МФЙ “Ободлик”, “Шифокор”, “Қаҳрамон” ва “Бахт” кўчаларига 120 дона бетонли симёғочлар, 6 километр электр тармоғи ва 2та трансформатор ўрнатиш таклифи. Овозлар сони 1 578 та. Ажратилган маблағ 1 миллиард 200 000 000 сўм;

Дренаж ва ариқ (зовур) ларни тартибга келтириш билан боғлиқ тадбирлар бўлимига киритилган Сўх туман Навобод МФЙ “Аҳил” кўчасининг 1 километр ариқларига бетонли лотоклар ўрнатиш таклифи. Овозлар сони 1 522 та. Ажратилган маблағ 1 000 000 000 сўм;

Спорт муассасаларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш тадбирлари бўлимига киритилган Сўх туман Ровон МФЙ да жойлашган марказий ўйингоҳ футбол майдонини таъмирлаш таклифи. Овозлар сони 970 та. Ажратилган маблағ 700 000 000 сўм.

Айтиш жойизки, барча ғолиб бўлган таклифлар туманимизнинг 2-секторидаги маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган. Ғолиб бўлган таклифларга ажратилган маблағнинг умумий миқдори 3 миллиард 784 миллион сўмни ташкил этади.

Биз туман ҳокимлиги номидан таклифлари ғолиб бўлган барча маҳаллаларни табриклаймиз ва ўз ҳудуди учун жон куйдириб, бу лойиҳада фаол иштирок этгани учун миннатдорчилик билдирамиз ва барча тумандошларимиздан “Ташаббусли буджет” лойиҳасининг кейинги мавсум жараёнларида фаол бўлишларини сўраб қоламиз. Ғолиб бўлган лойиҳалар билан шу ерда -  https://openbudget.uz/boards-list/1?page=1&region=11&district=146 манзили орқали танишишингиз мумкин.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram