Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 246 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“АФЗАЛ” ФИЗИОТЕРАПИЯ МАРКАЗИ ТУМАН АҲОЛИСИ ХИЗМАТИДА

×

 2023-04-07 18:15:11    84

PDF юклаш
Чоп этиш


“Афзал” физиотерапия маркази туман аҳолиси хизматида

Тиббиёт соҳасига берилаётган эътибор замирида халқимизнинг соғлиги, ўсиб келаётган авлод, Республикамиз аҳлининг саломатлиги мужассам. Соҳада олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳам халқимиз манфаатига хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Туман тиббиёт бирлашмасида қурилган янги даволаниш бўлимлари, диагностика ва ташхис бинолари, соҳага берилаётган замонавий асбоб-дастгоҳлар ҳам юқоридаги эзгу мақсадларнинг амалдаги ижросига қаратилган. Шу билан бирга, Республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби, бизнинг туманимизда ҳам хусусий клиника ва тиббиёт диагностика шохобчаларининг сони ортиб бормоқда.

Сўх туман тиббиёт бирлашмасида ташкил этилиб, бугун фойдаланишга топширилган мўъжазгина физиотерапия маркази ҳам халқимиз саломатлигини асрашда қўйилган навбатдаги қадам ҳисобланади. Иккинчи сектор ҳудудида очилган мазкур “Афзал” физиотерапия маркази бутун туман аҳлига хизмат кўрсатади.

Мазкур марказ очилиш маросимида иштирок этган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, туман прокурори Садирали Мирзокаримов, туман солиқ инспекцияси бошлиғи Фариджон Тўрабоев, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис депутати Аҳмаджон Ғаниевлар тадбиркор Дилрабо Султониёнга миннатдорчлик билдириб, ташкил этилган марказ учун туман ҳокимлиги номидан қимматбаҳо совғалар тақдим этдилар. Тадбиркорнинг билдиришича, мазкур марказда 8та замонавий тиббиёт асбоб-дастгоҳлар ўрнатилган бўлиб, анйи кунда 4 нафар тиббиёт соҳаси ходимининг бандлиги таъминланган.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram