Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 62 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚАЛЪА МАҲАЛЛАСИ ФУҚАРОЛАРИ УЧУН ИФТОРЛИК ДАСТУРХОНИ ЁЗИЛДИ

×

 2023-04-07 18:13:38    142

PDF юклаш
Чоп этиш


Қалъа маҳалласи фуқаролари учун ифторлик дастурхони ёзилди

Рамазон шукуҳи қалбларга мусаффолик ва сокинлик олиб кирмоқда. Бу ойда кексалар, боқувчисини йўқотганлар, беморлар ҳамда имконияти чекланганлар ҳолидан хабар олиниб, уларга меҳр улашилмоқда. Президентимиз ташаббуси билан “Янги Ўзбекистон Конституцияси давлат бирлиги рамзи” мавзуси остида ташкил этилаётган ифторлик тадбирлари ҳам айни шу эзгу мақсадни ўзида мужассам этган.

Туманимизнинг муҳташам “Соҳил” тантаналар мажмуасида ташкил этилган ифторлик тадбирига бу гал Қалъа маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи аҳоли таклиф қилинди. Тадбирга асосан кам таъминланган, эҳтиёжманд фуқаролар, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар вакиллари таклиф этилди.

Тадбир аввалида сўз олган туман маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Абдушукур Тўрабоев ташкил этилаётган ифторлик тадбирлари ҳақида гапирди. Таъкидландики, рўзаи рамазон кунларида ташкил этилаётган бундай хайрли амаллар ҳар бир инсон кўнглига, шикаста қалбларга малҳам бўлмоқда.

Тадбирда иштирок этган маҳалла аҳли ҳам бундай эзгу мақсадни ўзида мужассам этган тадбирлар ҳақида самимий фикрлар билдириб, бунинг учун давлатимиз раҳбарига самимий миннатдорчилик билдирдилар. Тадбирда иштирок этган барча дин вакиллари ҳам Қуръони Каримдан оятлар тиловат қилиб, Ватан тинчилиги ва халқимиз фаровонлиги ниятида қўлларини дуога очдилар.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram