ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ЯНГИЛИКЛАР
2023-04-06 17:27:42 113
Қонунчиликдаги янгиликлар
2023 йил 1 майдан Маъмурий жарималар 15 кун ичида тўланса, 50 фоиз чегирма қўлланилади
Ўзбекистон Республикаси Президантининг 2023 йил 23 мартда қабул қилинган “Аҳолига маъмурий жарималарни тўлашда қўшимча қулайликлар яратиш ҳамда соҳада коррупцион омилларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-99-сонли қарорига мувофиқ, маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича қўлланилган жаримани ихтиёрий тўлаш тизими янада соддалаштирилади.
Шунга кўра, 2023 йил 1 майдан:
ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 50 фоизини, 30 кун ичида 70 фоизини ихтиёрий тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади.
Мазкур тартиб эндиликда суд қарорларига асосан қўлланиладиган жарималарга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
Шохрух Собиров - Риштон туман адлия бўлими инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлинмаси бош маслаҳатчиси
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram