ЖАВПАЯ МАССИВИ ҒАЗНОВЛИЛКЛАРГА ЯНА ЯҚИНРОҚ БЎЛМОҚДА
2023-04-05 17:26:34 88
Жавпая массиви Ғазновлилкларга яна яқинроқ бўлмоқда
Туманимизда амалга оширилаётган ишлар, бажарилаётган ободонлаштириш ишлари халқимиз манфаатига қаратилгани билан ҳам аҳамиятлидир. Жавпая массивида олиб борилаётган ишлар ҳам ҳалқимизнинг даромад манбаига эга бўлишлари учун асосий омил бўлиб хизмат қилади.
1-сектор ҳудудидаги Ғазнов маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи аҳоли учун Жавпая йўли анча яқинлашмоқда. Шу кунгача мазкур маҳалла аҳолиси Жавпаяга Қалъача маҳалласи орқали қатнашарди.
Узунлиги 3 километр бўлган мазкур йўлнинг очилишида туман йўлсозлик идораси ишчи-ходимлари астойдил ҳаракат қилишмоқда. Ишлар жараёнини кўздан кечирган туман ҳокими ўринбосари Содиқжон Мурзоевнинг маълумотига кўра, мазкур барпо этилаётган йўл бевосита туман ҳокимининг ташаббуси ҳисобланади.
Ғазнов маҳалласида яшовчи фуқаро Исроилжон Жўраев маҳалла аҳли номидан мазкур эътибор учун миннатдорчилик мактуби ҳам йўллаган. – Эндиликда ушбу йўл орқали транспорт воситаси билан ҳам бемалол ҳаракатланиш мумкин, бунинг учун барча ташкилотчиларга маҳалла аҳли номидан миннатдорчилик билдирамиз, - деб ёзмоқда Исроилжон Жўраев.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram