ТУМАН ИЖТИМОИЙ КЎНИКМА МАРКАЗИ ТОМОНИДАН АМАЛИЙ ИШЛАР ҚИЛИНМОҚДА
2023-04-05 17:25:27 123
Туман ижтимоий кўникма маркази томонидан амалий ишлар қилинмоқда
Таъкидлаш лозим, Республикамизда жазо муддатини ўтаб қайтган фуқароларни ижтимоий қўллаб-қуввталаш, уларни соғлом турмуш тарзига йўналтириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга ошириляпти. Сўх тумани ҳокимлиги ҳузуридаги ижтимоий кўникма маркази, туман БКМ ҳамда "Маҳалла" хайрия жамоат фонди билан ҳамкорлигида ҳам ушбу йўналишда олиб борилаётган ишлар эътироф этишга лойиқ.
Бугун ҳокимлиги ҳузуридаги ижтимоий кўникма маркази ва "Маҳалла" хайрия жамоат фонди билан ҳамкорликда Сўх тумани Қалъа қишлоғида яшовчи, жазо муддатини ўтаб қайтган Моминжон Тошевга амалий кўмак кўрсатилди.
Туман ҳокимлиги ҳузуридаги ижтимоий кўникма марказий комиссияси томонидан мазкур фуқаронинг оилавий аҳволи манзилли ўрганилиб, марказ томонидан энг кам ойлик иш ҳақининг 5,5 баравари - 1 650 000 (бир миллион олти юз эллик минг) сўм миқдорида моддий ёрдам пули берилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram