СЎХ ТУМАНИДА РАМАЗОН ОЙИ ИФТОРЛИК ТАДБИРЛАРИНИ ЎТКАЗИШ ДАВОМ ЭТМОҚДА
2023-04-05 17:21:31 98
Сўх туманида рамазон ойи ифторлик тадбирларини ўтказиш давом этмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 13 март куни Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида ўттиз кунлик Рамазон ойида энг оғир маҳаллада кам таъминланганларни таклиф қилиб, ифторлик ўтказиш, кўнгли ўксик, мўмин-мусулмонларни оғирини енгил қилиш ташаббусини билдириб, бу борада диний соҳа уламолари ва мутасаддиларга тавсияларини берган эди.
Сўх туманида ҳам айни кунларда маҳаллалардаги хонадонларда ҳамда тантаналар саройларида фуқароларга ифторлик тадбири ўтказилмоқда. Сўх маҳалла фуқаролар йиғинидаги фуқаролар учун ифторлик тадбири туманимизнинг “Соҳил” тантаналар мажмуасида ташкил этилди.
Муқаддас Рамазон ойи муносабати билан ўтказилган ифторликда туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, Олий Мажлис депутати Аҳмаджон Ғаниев, сектор раҳбарлари, оқсоқоллар, кам таъминланган оила вакиллари ва дин ишлари вакиллари иштирок этишди. Ифторлик тадбири давомида тадбирга кела олмаган фуқароларга озиқ-овқат маҳсулотлари маҳалла раиси Бурҳониддин Бурҳониддинов раҳбарлигида манзилли етказиб берилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram