САВОЛ БЕРИНГ, ЖАВОБ БЕРАМИЗ
2023-04-05 17:19:49 86
Савол беринг, жавоб берамиз
Савол: Референдум ўтказувчи комиссиялар тўғрисида маълумот берсангиз
Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республмикаси Референдуми тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига асосан Референдумни ташкил этиш ва ўтказиш қуйидаги комиссиялар томонидан амалга оширилади:
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси;
референдум ўтказувчи округ комиссиялари;
референдум ўтказувчи участка комиссиялари.
Референдум ўтказиш билан бир вақтда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимият вакиллик органларига сайловлар ўтказиладиган бўлса, референдумни ўтказиш тегишли сайлов комиссиялари зиммасига юкланиши мумкин.
Ф.Бобоев - Сўх туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram