Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 17 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЖАВПАЯДАГИ БОҒ ҚАТОР ОРАЛАРИДА ЗАЪФАРОН ЕТИШТИРИШ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛАДИ

×

 2023-04-05 09:28:10    94

PDF юклаш
Чоп этиш


Жавпаядаги боғ қатор ораларида заъфарон етиштириш йўлга қўйилади

Айни кунда туманимизнинг Жавпая массивида янги ўрик платацияси ташкил этиш ишлари қизғин олиб борилмоқда. Фуқароларимизга ажратиб берилган ер майдонларида ишлар жадаллик билан давом этмоқда. 

Вилоят ҳокими ташрифи чоғида ўрик қаторлари ораларига полиз экинлари, ошқовоқ, дуккакли экинлар, шунингдек фармацевтика, парфюмерия ва озиқ-овқат саноатида муҳим ҳисобланган заъфарон етиштириш йўлга қўйилишини алоҳида таъкидлади. Сердаромад ҳисобланган заъфарон ўсимлигидан биринчи йил гектарига ўртача 4 килограмм, иккинчи йили 7-8, кейинги йилларда 15-16 килограмм ҳосил олинади. Жаҳон бозорида 1 килограмм хомашёнинг нархи 1000 долларгача баҳоланади. Вилоят раҳбари, заъфарон туганак пиёзларини харид қилиш учун аҳолига имтиёзли кредит ҳам тақдим этилишини маълум қилди.

Туманда ушбу соҳани ривожлантиришга бел боғлаган тадбиркор Рашоджон Одлибоев ҳам вилоят ҳокими билан суҳбат чоғида заъфарон тугунак пиёзларини етказиб бериш имкони борлигини таъкидлаган.

Шуни алоҳида таъкидалш лозимки, ҳукумат комиссиясининг “Фарғона вилоятида саноат ишлаб чиқариш ҳажмларининг ўсиш суръатларини таъминлаш, мавжуд имкониятлар ва янги захираларни сафарбар этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 5-сонли баёни 25-бандида Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги тармоғини ривожлантириш мақсадида жалб килинган Европа грант маблағлари ҳисобидан Сўх туманидаги "Сўх шафран экспорт" ишлаб чиқариш кооперативига шафран (заъфарон) доривор ўсимлигини етиштириш учун белгиланган тартибда 100,0 минг АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратиш топшириғи берилган.

“Сўх шафран экспорт”' ишлаб чиқариш кооперацияси томонидан жами 40 га ер майдонида шафран ўсимлигини етиштириш, шундан 1-босқичини жорий йил март ойида экиш ишларини якунлаш натижада 100 нафар янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган.

Агар юқорида кўрсатилган маблағ белгиланган тартибда тадбиркорга ажратиб берилса, туманимизда заъфарон етиштириш ва уни экспорт қилиш имконияти янада кенгаяди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram