АЙРИМ ИСТЕЪМОЛ ТОВАРЛАРИГА НИСБАТАН БОЖХОНА БОЖИ НОЛЬ СТАВКАДА ҚЎЛЛАНИЛИШИ УЗАЙТИРИЛДИ
![](https://soh.uz/uploads/bot/9426265ac1edd2b22f9f1.jpg)
2023-04-05 09:23:08 79
![](https://telegra.ph/file/9426265ac1edd2b22f9f1.jpg)
Айрим истеъмол товарларига нисбатан божхона божи ноль ставкада қўлланилиши узайтирилди
2023 йил 23 мартда “Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-41-сонли Президент фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, 2024 йил 1 январгача Ўзбекистонга олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси қўлланиладиган товарлар рўйхати тасдиқланди.
Жумладан:
йогурт; пахта, ивиган сут ёки қаймоқ, қатиқ;
пишлоқ ва твороглар;
янги ёки қуритилган хурмо (финик), анжир, ананас, авокадо, гуава, манго ва мангостин ёки гарсиния;
янги олма, нок ва беҳи;
буғдой ёки жавдардан ташқари ғалла донидан ун;
какао таркибли шоколад ва бошқа тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари.
Маълумот учун: Президент фармонига асосан илгари мазкур муддат 2023 йил 1 июлга қадар эди.
Шохрух Собиров - Риштон туман адлия бўлими инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлинмаси бош маслаҳатчиси
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram