ЖАВПАЯ МАССИВИНИНГ КИРИШ ҚИСМИДАГИ ЕРЛАРГА УЗУМЗОР БАРПО ЭТИЛМОҚДА
2023-04-05 09:16:43 130
Жавпая массивининг кириш қисмидаги ерларга узумзор барпо этилмоқда
Жавпая массивининг ташна ерларига ўтқазилган биринчи анор меваси бугун гуллади. Бу албатта, яхшиликдан нишона, чунки гуллаган дарахти албатта ўз меавсини ҳам беради.
Айни кунда туман ҳокими ташаббуси билан Жавпаянинг кириш қисмидаги ер майдонига узумзор ташкил этилмоқда. Ўз ташаббуси билан ҳашарга чиқаётган ҳашарчилар мазкур хайрли ишга ҳисса қўшишаётир. Зотан, хайрли ишни ҳар ким қилиши керак.
Қилинаётган ишлар баробарида ерларни мустаҳкамлаш мақсадида турли манзарали дарахтлар кўчатлари ҳам ўтқазилмоқда. Туман ҳокими биринчи ўринбосари Илҳомжон Тожибоев бошчилигида барпо этилган иссиқхоналарда ҳам ишлар қизғин кечаётир.
Ташиб келинаётган сув билан суғориладиган ерларга бугун сув кириб келмоқда. Ишончимиз комилки, Жавпая массиви фуқароларимизнинг даромад манбаига айланиб қолади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram