Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 97 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЁШЛАР ЕТАКЧИСИ ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАРГА ЁРДАМ БЕРМОҚДА

×

 2023-04-05 09:09:11    81

PDF юклаш
Чоп этиш


Ёшлар етакчиси эҳтиёжманд оилаларга ёрдам бермоқда


Рўзаи рамазон кунларида қилинган ҳар бир эзгу амал ва хайрли ишларнинг ўзига хос ажру савоби бор. Сўх тумани Сарибозорча маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси Муҳиб Азамжонов ташаббуси билан маҳалладаги эҳтиёжманд оилаларга ҳомийлар жалб этган ҳолда совға-саломлар ташкил этилди.

Мазкур 10 хил озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат бўлган совғалар рўзаи рамазон кунларида фуқароларга манзилли етказиб берилди. Шунингдек, ёшлар етакчисининг билдиришича, маҳалладаги 3 нафар фуқароларнинг электр энергиясига бўлган қарздорлиги қоплаб берилди.

Зотан, шикаста дилларни шод этиш, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш одамийликнинг энг олий фазилатларидан бири ҳисобланади. – Бундай эзгу амаллар ва савоб ишларни мунтазам давом эттирмамиз, - дейди ёшлар етакчиси.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram