ТУЛ МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИДА ИФТОРЛИК ДАСТУРХОНИ ЁЗИЛДИ
2023-04-05 08:59:54 136
Тул маҳалла фуқаролар йиғинида ифторлик дастурхони ёзилди
Муборак Рамазон ойида эзгу амаллар бажарилади, хайр-саховатли кишилар меҳр-мурувват кўрсатиб, етим-есир, бева-бечоралар ҳолидан хабар оладилар, ўз хонадонларида ифторлик қилиб, рўзадорларни меҳмон қиладилар. Албатта, бу ишлар мақтовга сазовордир. Сабаби ҳадисларнинг бирида: «Ким бир рўзадорга ифторлик қилиб берса, унга ўша рўзадор эга бўлган савобдан бирон нарса камайтирилмаган ҳолда берилади», дейилган.
Бугун туманимизнинг 1-сектори ҳудудидаги Тул маҳалласида туман ҳокими ташаббуси билан туман ҳокимлиги, Маҳалла жамоат фонди ҳамкорлигида ташкил қилинган ифторликка ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли вакиллари, нуроний отахон-онахонлар ва фаол вакиллар меҳмон сифатида таклиф қилиндилар. Ифторлик мақсадида ташкил этилган зиёфат устида нуронийларимиз берилаётган эътибор ва ғамхурликларга нисбатан миннатдорчилик билдириб, тинчлик ва тотувликни истаб, дуои хайр қилдилар.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram