2023-ЙИЛ 1-АПРЕЛДАН ХЎЖАЛИК ЖАМИЯТЛАРИ КУЗАТУВ КЕНГАШИНИНГ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАРНИ ЧИҚАРИШ БЎЙИЧА ҚАРОРАЛАРИ МУҲИМ ФАКТ СИФАТИДА ОШКОР ҚИЛИНАДИ.
2023-04-02 16:13:46 138
2023-йил 1-апрелдан хўжалик жамиятлари кузатув кенгашининг қимматли қоғозларни чиқариш бўйича қароралари муҳим факт сифатида ошкор қилинади.
Хўжалик жамиятларининг иштирокчиси (акциядори) ва кредиторлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида қуйидаги тартиб ўрнатилади:
МЧЖ устав фондига (устав капиталига) қўшиладиган, қиймати БҲМнинг 10 минг бараваридан кўп бўлган пулсиз ҳиссалар баҳоловчи ташкилот томонидан баҳоланади ва баҳоланган қийматдан юқори бўлиши мумкин эмас;
юридик шахслар қўшиб юбориш, қўшиб олиш ва ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўзгартириш орқали қайта ташкил этилганда, корхоналарнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, топшириш ҳужжатида кўрсатилган ёки кўрсатилмаганлигидан қатъи назар, қайта ташкил этилган юридик шахсга ўтган ҳисобланади;
хўжалик жамиятлари кузатув кенгашининг акция, корпоратив облигация ва бошқа қимматли қоғозларни чиқариш бўйича қарорлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ муҳим факт сифатида ошкор қилинади.
Шохрух Собиров - Риштон туман адлия бўлими Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлинмаси бош маслаҳатчиси
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram