Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 248 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ СЎХ ТУМАНИДА БЎЛДИ

×

 2023-04-02 15:53:55    97

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан Сўх туманида бўлди. Туманга вилоят бошқарма бошлиқлари, бошқа мутасадди идоралар вакиллари ташриф буюришди.


Вилоят ҳокими даставвал Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган Жавпая сув насос станциясида бўлди. Насос станциясининг иш жараёни мутасаддилар билан кўздан кечирилди.


Жавпая массивида бўлган вилоят ҳокими олиб борилаётган ишлар жараёнини кўздан кечирди. Янги барпо этилаётган ўрикзор плантациясига ўрик меваси кўчатини ўтқазди.


Рўзаи рамазон кунларида бошланган эзгу амалларнинг ривожи учун дуолар қилинди. Новвост сўйилди ва унинг гўшти кам таъминланган оилалар, эҳтиёжманд фуқароларга тарқатиб берилади.


Ўзлаштирилаётган Қайроқ массивида бўлган вилоят ҳокими мазкур мавзедаги амалий ишларни кўздан кечирди. Аҳоли билан самимий мулоқотдан сўнг бу ерда ҳам яхши ниятлар билан "қон чиқарилди".


Берилаётган эътибордан мамнун фуқароларимиз давлатимиз раҳбарига миннатдорчилик билдириб, вилоят ҳокимидан мазкур миннатдорчиликни етказишни сўрадилар. Қайроқ массивида ҳам Қуръони Каримдан оятлар ўқилди ва қилинаётган ишларнинг самараси учун қўл очиб, дуолар қилинди.


Жавпая ва Қайроқ массивларидаги ўзлаштирилаётган янги ерларни аҳолига тарқатиб бериш, боғ қатор ораларига кади, заъфарон шифобахш ўсимлиги, торвуз ва қовун экиш бўйича тавсиялар берилди. Жавпая ва Қайроқ массивларидаги ишларни жадаллаштириш мақсадида туман ҳокими ва туман секторлар раҳбарларига қатъий ва аниқ кўрсатмалар берилди.


Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram