ҚЎШНИ ДАВЛАТ ВАКИЛЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ
2023-04-01 17:00:09 125
Қўшни давлат вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
Бугун туманимизда туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ва бошқа мутасадди раҳбарлар, шунингдек, туман секторлари раҳбарлари иштирокида Қирғизистон республикаси Баткен райони мутасаддилари билан учрашуви бўлиб ўтди. Ўзаро дўстона тарзда бўлиб ўтган учрашувда қўшни давлат вакиллари Баткен райони ҳокими бошчилигида қатнашди.
Шарқобод маҳалласида меҳмонларни кутиб олган туманимиз вакиллари улар билан самимий мулоқот қилишди. Мулоқот чоғида баҳорги юмушларни, сув таъминотидаги муаммоларни ўзаро бамаслаҳат ҳал қилиш ва камчиликларни келишилган ҳолда биргаликда бартараф этишга келишиб олинди.
Девайрон маҳалласида бўлган меҳмонлар дарё қирғоқларини мустаҳкамлашга доир олиб борилаётган ишларни кўздан кечиришди. Девайрон маҳалалсида фаолият олиб бораётган "Авилон" текстил корхонасида бўлган меҳмонлар иш жаарёни билан танишишди ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар экспортини йўлга қўйиш бўйича таклифларини беришди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram