ИНКЛЮЗИВ ТАЪЛИМ СИНФЛАРИ ЎҚИТУВЧИЛАРИГА ҚЎШИМЧА УСТАМА ТЎЛАНАДИ
2023-04-01 16:57:39 157
Инклюзив таълим синфлари ўқитувчиларига қўшимча устама тўланади
2021-йил 12-октябрда Вазирлар Маҳкамасининг 638-сонли “Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим беришга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” қарорига мувофиқ инклюзив таълим синфлари ўқитувчиларига меҳнатнинг алоҳида шароитлари учун ҳар ойда қуйидагича устама ҳақи тўланиши белгиланган;
синфда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган бир нафар бола учун – лавозим маошининг 10 фоизи;
2 нафар бола учун – лавозим маошининг 20 фоизи;
3 нафар бола учун – лавозим маошининг 30 фоизи;
икки ва ундан ортиқ инклюзив таълим синфларида 4 нафар ва ундан ортиқ бола учун таълим-тарбия ишларини олиб борган ўқитувчиларга ва махсус педагогларга – лавозим маошининг 40 фоизи миқдорида.
Шохрух Собиров - Риштон туман адлия бўлими инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлинмаси бош маслаҳатчиси
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram