Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 61 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ОФТОБРУ МАҲАЛЛАСИ АҲЛИ УЧУН ИФТОРЛИК ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2023-04-01 16:48:51    80

PDF юклаш
Чоп этиш


Офтобру маҳалласи аҳли учун ифторлик ташкил этилди

Давлатимиз раҳбарининг “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда инсонлар ўртасида меҳр-оқибат, саховат, ўзаро хурмат-эътиборни янада мустаҳкамлаш мақсадида туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари ва “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси ташаббуси билан маҳалла фуқаролар йиғинларида ифторлик тадбирлари ташкил этилмоқда. “Соҳил” дам олиш мажмуасида ташкил этилган навбатдаги ифторлик тадбирида Офтобру маҳалла аҳли иштирок этишди.

Тадбирда иштирок этган туман ҳокими ва бошқа мутасаддилар одамлар ўртасида ўзаро меҳр-оқибат ришталари янада мустаҳкамланадиган муборак рамазон ойида бундай тадбирларнинг ташкил этилишида ҳам ўзгача маъно ва мазмун борлиги, бундай тадбирлар инсонлар ўртасидаги меҳрни янада юксалишига хизмат қилишини алоҳида таъкидладилар. Ифторликда иштирок этган имом-хатиблар Қуръони Каримдан оятлар қироат қилиб, рамазон ойининг файзу барокати ҳақида маърўзалар қилдилар.  

Тадбдирда Офтобру маҳалласида истиқомат қилаётган “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилганлар шунингдек, кам таъминланган,  эҳтиёжманд, ногиронлиги мавжуд бўлган фуқаролар ва нуронийлар учун ифторлик дастурхони ёзилди. Кекса отахонлар юртимизда ўзаро меҳр-оқибат ришталарини мустаҳкамлаш, диний ва миллий анъаналарни улуғлаш, тинчлик ва фаровонликни таъминлаш учун амалга оширилаётган хайрли ишлар ҳақида гапириб, шукроналик билан дуога қўл очдилар.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram