КОНСТИТУЦИЯВИЙ ИСЛОҲОТЛАР АҲОЛИГА ЕТКАЗИЛМОҚДА
2023-03-31 18:06:56 158
Конституциявий ислоҳотлар аҳолига етказилмоқда
Конституция ҳар бир давлатнинг Қонунлари, Фармон ва Қарорларнинг асосидир.
Янги таҳрирдаги Конституция лойиҳасини аҳолига етказиш бўйича Олий Мажлис Сенати, Қонунчилик Палатаси, вилоят ва шаҳар Кенгаши депутатлари томонидан тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Жойларда маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳудуд депутатлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва фаоллари иштирокида тарғибот тадбирлар давом этмоқда.
Бугун Офтобру маҳалла фуқаролар йиғинидаги педагогика коллежида маҳалла аҳолиси ва мазкур даргоҳ вакилларига янги таҳрирдаги Конституция лойиҳасининг мазмун-моҳиятини юзасидан тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда ҳудуд депутати Амирали Сафароов сўзга чиқиб, амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида қонун лойиҳаси мазмун моҳияти, киритилаётган ўзгартиришлар тўғрисида тушинтириш бериб, янги таҳрирдаги Конституция муҳокамаси бўйича ўтказиладиган референдумда фаол иштирок этишлари, келажак авлодлар тақдирига бефарқ бўлмасликларини таъкидлаб ўтди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram