SO'X
2023-03-31 17:44:42 141
Мактабгача таълим муассасасида тарғибот тадбири ўтказилди
“Адолат” социал-демократик партиясидан туман Кенгашига сайланган депутат Субҳонали Нишонов иштирокида тумандаги 4-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида «Конституция меники, сеники, бизники! Конституция ўзимизники» шиори остида ташвиқот тадбири ўтказилди. Тадбирда иштирок этган муассаса ходимларига янгиланаётган Конституциянинг мазмун-моҳияти депутат томонидан тушунтирилди.
Тадбирда Ўзбекистонда мактабгача таълим соҳасига берилаётган алоҳида эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилгани ўсиб келаётган баркамол авлод келажагига қаратилгани алоҳида қайд этиб ўтилди. Ташкил этилган мазкур тадбирда барча иштирокчилар бўлажак сиёсий тадбирда фаоллик билан қатнашишини қайд этдилар.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram