СЎХ ТУМАНИДА РЕФЕРЕНДУМГА ДОИР ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА
2023-03-30 17:14:09 126
Сўх туманида референдумга доир ўқув машғулотлари ўтказилмоқда
“Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги конституциявий қонун лойиҳаси мазмун-моҳияти ҳамда референдум ўтказиш тартибини етказиш мақсадида Сўх туманида ўқув машғулотлари ўтказилмоқда. Туман 30-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида ўтказилаётган семинар-тренингларда референдум ўтказувчи участка раислиги, раис ўринбосарлиги ва котиблигига номзодлар иштирок этмоқда.
Референдум ўтказиш бўйича Фарғона вилояти Округ комиссияси томонидан бириктирилган ҳудудий тренерлар Ўктамжон Эргашев ва Худойдод Юнусовлар томонидан ўтказилаётган ўқув машғулотларида олдинда турган муҳим сиёсий воқелик - референдум жараёни юзасидан зарур маълумотлар ва тушунтиришлар берилмоқда. Туманда ташкилланган мазкур ўқув машғулотлари тасдиқланган режага асосан 4 апрелга қадар давом этиши белгиланган.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram