Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 222 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАН ҲОКИМИ ВА СЕКТОРЛАР РАҲБАРЛАРИ СЎХЛИК ТАЛАБА ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

×

 2023-03-29 16:17:44    88

PDF юклаш
Чоп этиш


Туман ҳокими ва секторлар раҳбарлари Сўхлик талаба ёшлар билан учрашди

Таълимга эътибор келажакка эътибор демакдир. Хабарингиз бор, айни кунда Қўқон давлат педагогика институтида 300 нафардан ортиқроқ Сўхлик талаба ёшлар таҳсил олишмоқда. Мазкур олийгоҳ талаба ёшлари билан туман ҳокими иштирокида учрашувлар ташкил этиш ва ўтказиш анъанага айланиб қолган. Навбатдаги учрашув ҳам очиқ мулоқот тарзида бевосита туман ҳокими иштирокида бўлиб ўтди.

Сўхлик талабалар билан навбатдаги учрашув Қўқон шаҳридаги Турон маданият саройида бўлиб ўтди. Унда Қўқон шаҳар ҳокими М. Усмонов, Сўх тумани ҳокими С. Сайидмусаев, институт ректори Д. Ходжаева ҳамда туман сектор раҳбарлари – туман ички ишлар бўлими бошлиғи Қосимжон Раҳимбердиев, туман прокурори Садирали Мирзокаримов, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Фариджон Тўрабоевлар иштирок этишди.

Ўтказилган очиқ мулоқотда энг аввало ушбу учрашувлар анъанага айланиб бораётгани, таълим соҳасига берилаётган эътибор замирида бундай учрашувлар таҳсил олаётган ёш ўғил-қизларга алоҳида шавқ ва мотивация бериши алоҳида таъкидланди. Учрашув давомида бевосита Сўхлик талаба ёшларнинг муваффақиятлари ҳақида гапирилди.

Ёшлар муаммо ва камчиликларини ўрганиш мақсадида ташкил этилган мазкур учрашув самимий мулоқотга айланиб кетди ва талаба ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳар доим эътибор марказида эканлиги алоҳида қайд этилди. 300 нафардан зиёд сўхлик талабалар иштирок этган очиқ мулоқот жараёнида талаба-ёшлардан тушган таклиф, фикр ва мулоҳазалар алоҳида эътиборга олиниб, уларни олийгоҳни битирганларидан сўнг Сўх туманига қайтиб, ўз мутахассисликлари бўйича тегишли ташкилот, корхона ва муассасаларга ишлашга таклифлар берилди.

Учрашув давомида талаба ёшлар ҳам сўзга чиқиб, Республикамизда, айниқса, Сўх туманида бўлаётган ўзгаришларга хайрихоҳ эканликлари, келажакда Ватан равнақига ҳисса қўшишдек эзгу орзулари борлигини алоҳида таъкидлаб ўтдишди. 30 апрель куни Республикамизда бўлиб ўтадиган Референдумда биринчи марта қатнашиш бахтига сазовор бўлаётган ёшлар ҳам ушбу сиёсий жараёнда барча тенгдошларини фаол иштирок этишга чақиришди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram