ЧУМОҚЧА МАҲАЛЛАСИДА 3,5 КИЛОМЕТР ЙЎЛ “OPENBUDGET” ЛОЙИҲАСИ АСОСИДА АСФАЛЬТЛАШТИРИЛАДИ
2023-03-28 17:57:36 136
Чумоқча маҳалласида 3,5 километр йўл “Openbudget” лойиҳаси асосида асфальтлаштирилади
Айтиш лозимки, туманимизда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари, ҳукуматимиз ва давлатимиз раҳбарининг бевосита эътибори доирасида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. “Ташаббусли бюджет” ёхуд “Openbudget” портали орқали ҳам бу йўналишда амалий ишлар қилинмоқда.
Чумоқча маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам бугун “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилди. Маҳалла аҳлининг ташаббуси ва айниқса, маҳалла ёшлар етакчиси Умеджон Қосимов саъй-ҳаракати билан маҳалланинг асфальтлаштириш лойиҳа ташаббуси ғолиб деб топилган.
Айни кунда мазкур маҳаллада асфальлаштириш ишлари бошлаб юборилди ва бу албатта, рўзаи рамазоннинг файзли кунларида маҳалла аҳлининг кўтаринки кайфиятига сабаб бўлмоқда. Ёшлар етакчисининг билдиришича, мазкур лойиҳа энг кўп овоз тўплагани боис ғолиб деб топилган ва эндиликда маҳалладаги узунлиги 3,5 километр бўлган йўлларга асфальт қопламаси ётқизилади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram