Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 213 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРДАН МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВА ФУҚАРО МУҲОФАЗАСИ ОЙЛИГИ” ЎТКАЗИЛМОҚДА

×

 2023-03-28 17:39:18    126

PDF юклаш
Чоп этиш


“Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва фуқаро муҳофазаси ойлиги” ўтказилмоқда

Республикамиз ҳудудларида ҳукумат комиссияси йиғилишининг 2023 йил 16-феврал кунидаги баёнига мувофиқ жорий йилнинг 1 март кунидан 1 апрел кунига қадар “Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва фуқаро муҳофазаси ойлиги” ўтказилиши белгиланган. Мазкур тадбирларни ўтказиш бўйича туман ҳокими фармойиши ҳам қабул қилинган ва ушбу фармойишни бажариш мақсадида туманимизда дахлдор соҳа вакиллари иштирокида мавзуга оид тадбирлар ўтказилмоқда.

Сўх тумани фавқулодда вазиятлар бўлими ФВДТ ва ФМ бўлинмаси бошлиғи Фархиддин Саидовнинг маълумотига кўра, мазкур ойликнинг асосий мақсади туман ҳудудида баҳор-ёз мавсумида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва фуқаро муҳофазасини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ошириш, бошқармалар, идоралар, жамоат ташкилотлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари маъсул ходимларининг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш, ушбу йўналишдаги ишларни ўз вақтида, сифатли бажарилишига эришиш, мавсум давомида аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, одамлар ҳаёти, соғлиғи ва моддий бойликларга зарар етказиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олиш ҳамда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этишдан иборат. Мазкур ойлик доирасида туман фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда жамоат ташкилотларида, корхоналар, тадбиркорлик субъектлари ва таълим муассасаларида кенг кўламли тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди ва олиб борилмоқда.

Тарғибот тадбирлари давомида фуқароларга фавқулодда вазиятлардан муҳофазаланиш ва уларда тўғри ҳаракат қилиш ўргатилмоқда. Ташкил этилаётган мазкур тарғибот тадбирларидаги амалий машқлар орқали барча фуқаролар мавзуга оид маълумот ва кўникмаларга эга бўлишаётир.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram