ТУМАНДА РЕФЕРЕНДУМГА ДОИР ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА
2023-03-28 17:32:40 133
Туманда референдумга доир ўқув машғулотлари ўтказилмоқда
“Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси конституциявий қонуни лойиҳаси мазмун-моҳияти ҳамда референдум ўтказиш тартибини етказиш мақсадида Сўх туманида ўқув машғулотлари ўтказилмоқда. Тасдиқланган режага асосан мазкур ўқув машғулотлари туманимизнинг 30-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида ўтказилаётир.
Ташкил этилган мазкур тадбирга барча участка комиссияси раислари, ўринбосарлар, котиблар ва масъул ходимлар жалб этилган. Референдум ўтказиш бўйича Фарғона вилоят Округ комисссия томонидан бириктирилган ҳудудий тренерлар Ўктамжон Эргашев ва Худойдод Юнусовлар томонидан ўтказилаётган ўқув машғулотларида керакли маълумотлар ва тушунтиришлар етказилмоқда.
Ўқув машғулотлари жараёнида Сўх тумани ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, туман прокурори Садирали Мирзокаримов ва прокурор ўринбосари Олимжон Дўстовлар иштирок этишиб “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси конституциявий қонуни лойиҳаси юзасидан маърўзлар қилишди. Тадбирларга жалб этилган иштирокичларга Конституцияга киритилаётган ўзгаришлар, янги лойиҳалар юзасидан ҳам маърузалар қилинмоқда.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram