САВОЛ БЕРИНГ, ЖАВОБ БЕРАМИЗ
2023-03-28 17:30:14 126
Савол беринг, жавоб берамиз
Cавол: Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида маълумот берсангиз
Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида”ги Қонунига асосан Ўзбекистон Республикасининг референдуми Ўзбекистон Республикасининг қонунларини ва бошқа қарорларни қабул қилиш мақсадларида жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан фуқароларнинг умумхалқ овоз беришидир.
Референдум сайловлар билан бир қаторда халқ иродасининг бевосита ифодасидир.
Референдумда қабул қилинган қарорлар олий юридик кучга эга бўлади.
Агар референдумда қабул қилинган қарорларда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, референдумда қабул қилинган қарорлар фақат референдум йўли билан бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши мумкин.
Референдум Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ўтказилади.
Ўктамжон Эргашев - Сўх туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram