Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 216 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЎХ ТУМАНИДА ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

×

 2023-03-28 17:27:44    137

PDF юклаш
Чоп этиш


Сўх туманида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда

        Сўх туман тиббиёт бирлашмасида “Конституциявий ислоҳотлар – манфаатимиз пойдевори” мавзуси остида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар муҳокамасига бағишлаб тарғибот тадбири ташкил этилди. Унда тиббиёт соҳаси ходимлари фаол иштирок этдилар.

        Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгаши депутати Субҳонали Нишонов тадбир иштирокчиларига янги таҳрирдаги Конституция лойиҳаси ҳақида атрофлича тушунча бериб ўтди. Конституциявий ислоҳотлар ҳаётий зарурат эканлиги қайд этиб ўтилди.

        Тадбир давомида соғлиқни сақлаш соҳасини янада такомиллаштириш борасида янги Конституцияга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан тушунтиришлар берилди. Жамиятимизда бўлаётган янгиланиш ва ислоҳотлар халқ манфаатига хизмат қилиши таъкидланди.

        Тадбирда Сўх туманидаги тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ишлар соҳа ривожига ҳисса қўшаётгани ва бу халқнинг розилигига сабаб бўлаётгани ёрқин мисоллар билан тадбир иштирокчиларига етказилди. Тантанали ва байрамона руҳда ўтган тадбирда тиббиёт ходимлари халқимизни 30-апрель куни бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишга чақирди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram