ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ БИЛАН КУРАШМОҒИМИЗ ЛОЗИМ
2023-03-27 16:54:45 143
Жаҳолатга қарши маърифат билан курашмоғимиз лозим
Маънавияти юксак, маърифати улуғ юрт фарзнадларимиз. Бу юксаклик, улуғлик бизга буюк аждодларимиздан азалий мерос сифатида улашилиб келинмоқда.
Айни кунда туманимизда “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида туркум маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. Ташкил этилаётган тадбирларда юқоридаги фикрлар асосида иштирокчиларга керакли маълумотлар етказилмоқда.
Бугун Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғинидаги 27-сонли умумий ўрта таълим мактабидаги бўлиб ўтган тадбирда маҳалла фаоллари, имом-хатиблар, ёшлар иштирок этдилар. Тадбирда вилоят ва туман диний ишлар бўйича кумита вакиллари, туман маънавият маркази ходимлари, туман ички ишлар бўлими вакиллари қатнашди.
Тадбир иштирокчиларига мавзуга доир видеофильм ва видеороликлар намойиш этилди. Тадбирда сўзга чиқганлар Ватанимиз тинчлиги, осойишталиги ва равнақи учун ҳар доим интилиш, унинг ривожига ҳисса қўшиш ҳар бир фуқаронинг бурчи эканлиги таъкидланди.
Ушбу дориломон кунларга шукрона қилиб, Президентимиз олиб бораётган оқилона сиёсатни қўллаб-қувватлаш, ёшларимизни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, юртимиз ободончилиги ва келажаги учун масъул эканлигимиз ҳақида тўхталиб ўтилди. Бундай тадбирлар туманимизнинг барча ҳудудларида бўлиб ўтмоқда.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram