Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 120 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

КОНСТИТУЦИЯВИЙ ИСЛОҲОТ – БУГУННИНГ ТАЛАБИ, ЭРТАНИНГ КАФОЛАТИ!

×

 2023-03-27 16:10:31    83

PDF юклаш
Чоп этиш


Конституциявий ислоҳот – бугуннинг талаби, эртанинг кафолати!

Айтиш лозимки, Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган хотин-қизларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликлари Қонун асосида белгилаб қўйилган. Республикамизнинг маҳалла тизимида фаолият олиб бораётган хотин-қизлар фаолларига яратиб берилган қулайликлар ҳам уларнинг жамиятдаги мавқеларини мустаҳкамлашга қаратилган.

Туманимизнинг Янгиариқ маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 30-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида Сўх тумани маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият юритаётган хотин-қизлар фаолларини ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида тадбир ташкил этилди. Сўх туман Адлия бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилган ўқув-семинарда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонунининг “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги лойиҳасини мазмун-моҳияти ва аҳамияти барча иштирокчиларга етказилди.

Ўқув-семинар жараёнида маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоллари фаоллик билан иштирок этишди. Туман адлия бўлими ходими Ўктамжон Эргашев барча иштирокчиларга янги таҳрирдаги Конституция Ўзбекистон жамиятининг эволюцион ривожланишидан келиб чиқаётган ҳаётий зарурат эканлиги, бу иш мамлакат, миллат ва халқ сифатида кейинги қадамларимизни аниқлаб олишимиз учун ғоят аҳамиятли масала, адолатли жамият қуриш йўлидаги улкан қадам эканлигини асосли мисол ва даллилар орқали тушунтирди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram