СОҲИБКОР МАҲАЛЛАСИДА БЕТОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ОХИРИГА ЕТКАЗИЛАДИ
2023-03-27 16:05:24 155
Соҳибкор маҳалласида бетонлаштириш ишлари охирига етказилади
Туманимизнинг 1-сектори ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғинларида ички йўлларни таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Бундай ишлар мазкур ҳудудда айни кунда ҳам давом эттирилмоқда.
Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ҳабибжон Олимовнинг бизга етказган маълумотига кўра, мазкур маҳаллада Президентимзнинг 408-сонли қарори асосида бетонлаштириш ишлари олиб борилди. Қарорга биноан мазкур маҳалладаги ички йўлларни бетонлаштирилишига 1 миллиард 554 миллион 700 минг сўм маблағ йўналтирилди.
– Маҳалламиздаги мазкур бетонлаштириш ишлари бугун якун топади. Мазкур бетонлаштириш ишларни бажарган "Хушбахти Суҳробзод" хусусий фирмасига, барча ишчиларига халқимиз номидан миннатдорчилик билдирамиз, - дея ёзмоқда маҳалла раиси.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram