Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 118 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТИББИЁТ СОҲАСИДАГИ ИСЛОҲОТЛАР ХАЛҚИМИЗ МАНФААТИГА ХИЗМАТ ҚИЛМОҚДА

×

 2023-03-27 16:01:55    101

PDF юклаш
Чоп этиш


Тиббиёт соҳасидаги ислоҳотлар халқимиз манфаатига хизмат қилмоқда

        Республикамизда тиббиёт соҳасини ривожлантиришга қаратилган ислоҳотлар самараси бугун Ватанимизнинг чекка ҳудудларида ҳам қилинаётган амалий ишларда яққол намоён бўлмоқда. Ўтган 2022 йилда ҳам туманимизда тиббиёт соҳасида ўлкан ўзгаришлар амалга оширилди ва бу хайрли ишлар инсон манфаатига қаратилгани билан ҳам аҳамиятлидир.

        Бугун туманда хусусий клиникалар сони кўпайиб бормоқда. Бу албатта, халқимиз саломатлигини сақлаш ва уни ҳимоялашда катта аҳамиятга эга ва бу тадбиркорлик соҳасини ривожлантириш, тиббиёт туризмини йўлга қўйишга ҳам омил бўлаётир.

        Сўх тумани қўшни Қирғизистон Республикаси билан чегарадош бўлганлиги боис, туман тиббиёт бирлашмаси таркибидаги муассасалар ва ташкил этилган хусусий клиникаларда қўшни давлат фуқаролари ҳам бемалол даволанишмоқда. Бугун Мулгон маҳалласида барпо этилган янги “Айше медикал центр” клиникасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

        Тақдимот маросимида иштирок этган туман ҳокими ва маҳалла фаоллари соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар халқимиз манфаатига хизмат қилаётганини алоҳида қайд этдилар. Мазкур хусусий клиника ҳам аҳолига туну кун тиббиёт хизматларини кўрсатади.

        “Орзуи Суҳроби Замирзод” хусусий фирмасига қарашли мазкур клиникада лор, гинекология, кардиология, ортопедия каби бўлимлар фаолияти йўлга қўйилган. Замонавий тиббиёт жиҳозлари ва дастгоҳлари билан таъминланган мазкур тиббиёт муассасасида 10 нафар соҳа ходимларининг бандлиги таъминланган.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram