Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 154 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲУДУДЛАРДАГИ МУАММОЛАРНИ ЎРГАНИШ ОРҚАЛИ УЛАРНИНГ ҲАЛ ЭТИШ ЧОРАЛАРИ КЎРИЛАДИ

×

 2023-03-24 15:27:16    141

PDF юклаш
Чоп этиш


Ҳудудлардаги муаммоларни ўрганиш орқали уларнинг ҳал этиш чоралари кўрилади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 02.04.2021 йилдаги 826-IV-сонли қўшма қарори асосида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари ҳисодбидан грантлар ажратиш тартиби белгилаб берилган. Ушбу маблағлар бевосита ҳудудларни ўрганиш натижасига кўра, ўша минтақанинг ривожлантириш ва ободонлаштириш мақсадларида ажратилади.

Туман маданият марказининг мажлислар залида бўлиб ўтган тадбирда вилоятимизда фаолият олиб бораётган “ЧЕҲРА” нодавлат-нотижорат ташкилоти раҳбари иштирок этиб, тадбир иштирокчиларига мазкур йўналишнинг асосий мазмун-моҳияти ва мақсади ҳақида тушунча ва маълумотлар берди. Тадбирда иштирок этган маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳам мавжуд лойиҳа ва грантлар ҳақида маълумот олдилар.

Айтиш лозимки, “Чеҳра” нодавлат-нотижорат ташкилоти томонидан Сўх туманига ажратилган грантлар асосида кўп лойиҳалар амалга оширилган. Мазкур нодавлат ташкилот раҳбари Зарифа Ҳасанованинг маълумотига кўра, ташкил этилган тадбирда саволнома орқали маҳалла раисларининг ўз вазифаларига нисбатан қай даражада билимга эга эканликлари, бугунги бошқарув тизимини янги инновацион йўналишларини аҳоли ўртасида татбиқ этиш салоҳияти ўрганилди.

Ўтказилган саволнома натижасига кўра, қайси ҳудудда қайси муаммо долзарблиги ҳақида дастлабки маълумотлар олинди. Аниқланган натижа ва муаммолар асосида лойиҳа шакллантирилиши таъкидлаб ўтилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram