Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 153 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

НАВРЎЗ БАЙРАМИГА ҲАМОҲАНГ ТАРЗДА НИКОҲ ТЎЙИ ЎТКАЗИБ БЕРИЛДИ

×

 2023-03-24 15:06:38    79

PDF юклаш
Чоп этиш


Наврўз байрамига ҳамоҳанг тарзда никоҳ тўйи ўтказиб берилди

        Кам таъминланган, ижтимоий кўмакка муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш, уларга ҳар доим ёрдам қўлини чўзиш хайрли ва савоб амаллардан ҳисобланади. Сўх туманида Наврўз байрами кунларида мана шундай хайрли амаллар бажарилмоқда.  

        Туман “Маҳалла” хайрия жамоат фонди раиси Расулжон Мирсаидовнинг билдиришича, Чашма маҳалласида бугун Наврўз байрами қўшалоқ тантана сифатида нишонланмоқда. Туман ҳокимлиги, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, 4-сектор раҳбарияти, маҳалла бешлиги ҳамкорлигида мазкур маҳаллада яшовчи, "Темир дафтар" рўйихатига киритилган фуқаронинг никоҳ тўйи ўтказиб берилди.

        Мазкур шодиёнани ўтказишда саховатпеша ҳомийларнинг ҳам ҳиссалари беқиёсдир. Никоҳ тўйи муносабати билан файзли зиёфат ташкил этилди.

        Мазкур шодиёна маҳалланинг янги қурилган, замонавий дам олиш масканида тантана билан ўтказилди. Тадбирда нуронийлар янги келин-куёвларни дуолар қилишди ва икки нафар бахтли ёшларимизга ташкилотчилар томонидан эсдалик ва қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram