БИР ҲУДУДДАН ТЎРТ ХАБАР
2023-03-24 15:03:42 147
Бир ҳудуддан тўрт хабар
Айни кунда туманимизнинг биринчи секторидаги маҳаллаларда Президентимизнинг 408-сонли қарори асосида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Тул маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Ёшлик” кўчаси, Соҳибкор маҳалласидаги ички кўчаларда бетонлаштириш ишлари амалга оширилаётир.
Қарорга мувофиқ, Тул маҳалласидаги ички кўчаларнинг бетонлаштириш ишларига 1 миллиард 311 миллион 900 минг сўм маблағ йўналтирилган. Бетон қопламаси ётқизиладиган ички йўлларнинг умумий узунлиги 2 100 метрни ташкил этади.
Соҳибкор маҳалласининг ички кўчаларини таъмирлаш учун жами 1 миллиард 554 миллион 700 минг сўм маблағ ажратилган. Бетонлаштириш ишлари туман қурувчилари томонидан амалга оширилмоқда.
Мазкур ҳудуднинг Қалъача маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси ҳам баҳорга пешвоз чиқиш мақсадида ҳашар ташкил этдилар. Маҳалла ариғини тозалаш учун ташкил этилган ҳашарда барча маҳалла аҳолиси фаоллик билан иштирок этди.
Ғазнов маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган зиёратгоҳда Наврўз сайли ташкил этилди. Байрамга таклиф этилган қўшни Қирғизистон вакиллари билан байрам тантаналари файзли ўтди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram