Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 10 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СУДЬЯЛАР ИШТИРОКИДА ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2023-03-22 11:49:29    144

PDF юклаш
Чоп этиш


Судьялар иштирокида давра суҳбати ўтказилди

Фуқаролик ишлари бўйича Сўх туман суди раиси Ш.Абдуллаев ва жиноят ишлари бўйича Сўх туман суди раиси Ш.Мадумаровлар томонидан “Менинг маҳаллам-менинг судьям” шиори остида Сўх тумани Сариканда маҳалла фуқаролар йиғинида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда ҳуқуқбузарлик профилактикаси, жиноятчиликни олдини олиш, никоҳдан ажаратиш, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга “маҳаллабай” сайёр қабуллар орқали ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, “Корупция ривожланишимизга тўсиқ” мавзўси, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 январь кунги ПФ-11 ва ПФ-12-сонли Фармонлари мазмун-моҳияти бўйича тўлиқ маълумот ва тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, давра суҳбати давомида Республикамизда 2023 йил 30 апрель куни ўтказиладиган сиёсий жараён – “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси референдуми юзасидан ва ушбу тарихий сана бўйича ҳам маълумотлар етказилди. Тадбир жаарёнида фуқаролар ўз саволларига мутасаддилардан жавоблар олдилар.

                Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram