Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 226 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

"ҲАР КУНИНГ НАВРЎЗ БЎЛСИН, ЖОНАЖОН ЎЗБЕКИСТОНИМ!"

×

 2023-03-22 11:45:38    83

PDF юклаш
Чоп этиш


"Ҳар кунинг Наврўз бўлсин, жонажон Ўзбекистоним!"

Қалъа маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган байрам тадбирида маҳалла фаоллари, корхона-ташкилот раҳбарлари, нуроний отахонлар, ёшлар иштирок этдилар. “Соҳил” дам олиш масканида ташкил этилган тадбир файзли ўтди.

Маҳалла ёшлар етакчиси Илҳомжон Муллоевнинг сўзларига кўра, тадбир давомида маҳаллада жойлашган 2-сонли ИДУМ ўқувчиларининг Наврўз байрамига бағишлаган чиқишлари дилларга янада қувонч улашди. Тадбир давомида маҳалла ободлиги учун саъй-ҳаракатда бўлган фидоийлар, маҳалла ишларида фаъол иштирок этаётган ҳамда ўзининг ҳиссасини қушиб келаётган бир гуруҳ корхона, ташкилотлар ишчи-ходимлари ва фуқаролар маҳалла мутасаддилари томонидан тақдирландилар.

Барча намуна кўрсатган фуқароларга туман “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг совғалари тақдим этилди. Ош дамланиб, тадбир иштирокчиларга улашилди ва бир пиёла чой устидаги зиёфат дастурхонида нуроний отахонлар Қуръони каримдан оятлар тиловат қилиб халқимиз ва Ватанимиз тинчлигига дуолар қилишди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram