Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 71 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲАР КУНИНГ НАВРЎЗ БЎЛСИН, ЖОНАЖОН ЎЗБЕКИСТОНИМ!

×

 2023-03-19 17:37:14    107

PDF юклаш
Чоп этиш


Ҳар кунинг Наврўз бўлсин, жонажон Ўзбекистоним!

        Бугун Сўх туманининг марказий ўйингоҳида Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. «Ҳар кунинг Наврўз бўлсин, жонажон Ўзбекистоним!» ғояси остида бўлиб ўтган байрам тадбирига нуроний отахон ва онахонлар, жамиятда ўз ўрнига эга бўлган хотин-қизлар, меҳнат фахрийлари, маҳалла фаоллари, ёшлар таклиф қилинди.

        Қўшни Қирғизистон Республикаси Баткен ва Қадамжой туманларидан ташриф буюрган меҳмонларни туман ҳокими ва бошқа расмий вакиллар кутиб олдилар. Туман мактабгача таълим бўлими ходимлари томонидан тайёрланган баҳорий таом – сумалак, кўк сомсалар, чалпак, пишириқлардан баҳраманд бўлган меҳмонлар маҳаллалар мутасаддилари тайёрланган байрам зиёфатидан ҳам бенасиб қолишмади.  

        Майин баҳорий наво билан бошланган байрам тадбири катта тантанага айланиб кетди. Барча Сўхликларни Наврўз байрами билан табриклаб, туман хокими Сайидбаҳром Сайидмусаев барча иштирокчиларга ўзининг самимий тилакларини билдирди.

        Наврўз меҳр-оқибат, дўстлик ришталарини мустаҳкам боғловчи азалий қадрият саналади. Наврўз байрамида иштирок этган Қирғизистон Республикаси вакиллари ҳам ўз сўзларида икки давлат раҳбарларининг оқилона сиёсати туфайли тобора мустаҳкамланиб бораётган дўстлик ришталари ҳақида гапиришди. Дўстлик рамзи сифатида эсдалик совғалари улашилди.

        Дарҳақиқат, бугун қўшни Республикалар ўртасида янада мустаҳкамланиб бораётган дўстлик ришталари стратегик ҳамкорлик ва иқтисодий ривожланишга ҳам ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади. Ўзаро дўстлик ва ҳамжиҳатлик байрам саҳнасида ҳам икки қардош халқнинг ўйин-кулгу ва рақсларида намоён бўлди.             

        Байрам табригидан сўнг иштирокчиларга туман маданият маркази ходимлари томонидан тайёрланган байрамона концерт дастури намойиш этилди. Санъат ғунчалари ва Сўхлик санъаткорлар ўз қўшиқлари билан томошабинлар кайфиятига кўтаринкилик бағишлади.

        Байрам тадбирида иштирок этган болажонлар, тумандаги ҳарбий қисмлар аскар ва зобитлари, уларнинг оила аъзолари ҳам байрам шукуҳидан баҳраманд бўлдилар. Байрам саҳнасида ижро этилган ҳар бир қўшиқ ва айниқса, туман фолклор жамоасининг байрамона тайёрланган композицион дастури барчани рақс тушиш ва хурсандчилик қилишга чорлади.

        Ёш мусаввирлар ва каштачиларнинг маҳорати ҳам саҳна узра барча иштирокчиларга жонли равишда намойиш этилди. Дорбозлар томонидан ҳам тадбир иштирокчиларга турли томошалар кўрсатилди ва бу иштирокчиларга кўтаринкилик ҳадя этди.

        Дарҳақиқат, Наврўз янгиланиш, ёшариш байрамидир ва юртимизга келган баҳор ва миллий байрамимиз Наврўзи олам барчани ободлик сари, озодалик сари интилишга чорлайди. Илойим, мана шундай хурсандчилик кунларимиз боқий, истиқлолимиз абадий ва халқимизнинг тинчлиги ҳамда тотувлиги ҳар доим барқарор бўлсин.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram