ТУМАН МУДОФАА ИШЛАРИ БЎЛИМИ ХОДИМЛАРИ ҲАМ БУ ХАЙРЛИ ИШГА БЕЛ БОҒЛАБ, ТАШАББУС КЎРСАТИШДИ
2023-03-18 18:36:40 139
Туман мудофаа ишлари бўлими ходимлари ҳам бу хайрли ишга бел боғлаб, ташаббус кўрсатишди
Бугун бутун Республикамиз бўйлаб ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилди. Жумладан, туман мудофаа ишлари бўлими ходимлари ҳам бу хайрли ишга бел боғлаб, ташаббус кўрсатишди. Мазкур муассасада ҳам ушбу хайрия тадбири кўтаринкилик билан ташкил этилди. Ўтказилган хайрия ҳашарига барча ходимлар ихтиёрий равишда жалб этилди.
Тадбир давомида мевали ва манзарали дарахтлар ўтқазилиб, гул кўчатлари экилди, бино деворлари оқланди, муассаса саҳни ва йўлаклар супириб тозаланди. Йўлаклар чети оқланди, ҳудудидаги ариқлар қазиб тозаланди. - Қиш мавсумидан қолган чиқиндилар ва ҳашар давомида чиққан ахлат уюмлари тўпланиб махсус жойларга ташланди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram