БИЛАСИЗМИ?
2023-03-16 18:26:43 155
Биласизми?
Қуйидаги касалликлар мавжуд болалар учун боғча пули тўланмайди:
нутқидаги оғир нуқсонлар (ринолалия, дудуқланиш, болалар афазияси, руҳий-нутқий ривожланишда орқада қолиш);
эшитишдаги оғир нуқсонлар (I — IV даражадаги карлик);
кўришдаги оғир нуқсонлар (кўзи ожизлар, бир кўзи соққаси йўқлиги (анофталм), амблиопия ва ғилай бўлган заиф кўрадиганлар);
таянч-ҳаракатланишидаги нуқсонлар;
психик ривожланишда орқада қолиш (ақлий орқада қолиш (ақлий фаолиятининг орқада қолиши ва ақлий заифликнинг енгил даражаси);
мураккаб нуқсонлар (ривожланишда икки ва ундан ортиқ нуқсонлар мавжудлиги);
сил касаллигининг илк кўриниши (сил касаллиги билан касалланган бемор билан бир оиладан (хўжаликдан) бўлиб алоқада бўлганлар, тубвираж), шунингдек сил касаллигидан кейинги тиклаш даври.
И. Маҳмудов - Фарғона вилоят адлия бошқармаси Риштон тумани адлия бўлими инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлинмасининг етакчи маслаҳатчиси
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram