СЎХ ТУМАНИНИНГ МУЛГОН МАҲАЛЛАСИДА ҲАМ АСФАЛЬТЛАШТИРИШ ИШЛАРИ БОШЛАБ ЮБОРИЛДИ
2023-03-15 18:56:56 160
Сўх туманининг Мулгон маҳалласида ҳам асфальтлаштириш ишлари бошлаб юборилди
Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 25 октябрда қабул қилинган 408-сонли қарори маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган бўлиб, мазкур қарор асосида туманимизда ҳам кенг кўламли ишларнинг амалга оширилиши режалаштирилган. Мазкур қарорга асосан бугун Мулгон маҳалла фуқаролар йиғинида таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилди. Мазкур маҳалланинг ички кўчаларига қарор асосида асфальт қопламаси ётқизилади. Таъмирлаш ишлари “Фарғона йўл қурилиши” корхонаси ходимлари зиммасига юклатилган бўлиб, йўлсозлар маҳалла йўлларини таъмирлашда астойдил меҳнат қилишаётир.
Айни кунда маҳалланинг “Спортчилар” кўчасига асфальт қопламаси ётқизилмоқда. Асфальтлаштириладиган йўлларнинг умумий узунлиги Мулгон маҳалласида 3 километрни ташкил этади ва ушбу мақсадга 800 миллион сўмдан ортиқ маблағ ажратилган.
Шуни айтиш керакки, туманимиз аҳолиси бу ўзгаришлар ва янгиланишлардан жуда хурсанд. Нуронийлар дуога қўл очиб, шукроналик билдиришса, маҳалла ёшлари маҳалланинг янги сиймосига иштиёқ билан қарашади.
Айни кунларда Мулгон маҳалласининг қолган кўчаларида шағаллаштириш ишлари олиб борилмоқда, бу кўчаларни ҳам йўлсозлар асфальтлаштиришга тайёрламоқда. Давлатимиз раҳбарининг 408-сонли қарорига мувофиқ, туманимиз ҳудудидаги йўлларни таъмирлаш, аҳолининг электр энергияси ва табиий газ таъминотига оид муаммо ва камчиликларни бартараф этиш ҳамда ҳудудларни ривожлантиришга қарийб 19 миллиард сўм маблағ йўналтирилади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram