Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 109 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ СЎХ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2023-03-15 18:54:42    124

PDF юклаш
Чоп этиш


Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

        Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашининг олтинчи чиқириқ олтмиш саккизинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, тумандаги сектор раҳбарлари, корхона ташкилотлар раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

        Сессияга муҳокама этиш учун қўйидаги масалалар қўйилди:

        1. Туманда аҳоли томонидан истеъмол қиладиган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини барқарорлигини таъминлаш, маҳсулотларни етиштиришдан истеъмолчига етиб боришигача бўлган жараённи барча бўғинларида нархларни ошишини олдини олиш эвазига аҳолининг харид қобилиятини сақлаб қолиш тўғрисида.

        2. Халқ депутатлари Сўх туман Кенгаши “Ёшлар сиёсати, хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари бўйича” доимий комиссиясининг 2023 йил 6-мартдаги йиғилиш баёни тўғрисида.

        Сессияга қўйилган ушбу масалаларга оид ахборотлар тингланди ва бу бўйича депутатлар ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

        Сесия кун тартибига қўйилган биринчи масала юзасидан туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Илҳомжон Тожибоев маърўза қилди ва ўз сўзида туманда масала бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида маъулмот берди.

        Депутатларга иккинни масала юзасидан Халқ депутатлари                        Сўх туман Кенгаши “Ёшлар сиёсати, хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари бўйича” доимий комиссиясини аъзоси Суҳробжон Қозиев сўзга чиқди ва масала бўйча батафсил маълумот берди.

        Сессия давомида кун тартибидаги масалалар юзасидан депутатлар ўз фикрларини музокара давомида билдирдилар. Қўйилган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди ва шу билан сессия якунланди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram