Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 25 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЎХЛИК МАРД ЎҒЛОНЛАР ВАТАН ХИЗМАТИГА ЙЎЛ ОЛДИЛАР

×

 2023-03-14 18:15:55    72

PDF юклаш
Чоп этиш


Сўхлик мард ўғлонлар ватан хизматига йўл олдилар

Ватан ҳимояси муқаддас бурчдир. Бу заминда яшаётган ҳар бир инсон борки Ватан ҳимояси ва уни қўриқлашга масъул ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида ҳизмат қилаётган ҳар бир ёш ва жасур ўғлонларимиз Ватан сарҳадларининг ҳимоячилари, унинг бутлиги ва яхлитлигига масъул фарзандлардир. Аслида армия сафида хизмат қилишни орзу қилмайдиган ўғлон бўлмаса керак.

Туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғининг маълумотига кўра, айни кунда туманимизда ёшларимизни муддатли ҳарбий хизматга сафарбар этиш ишлари олиб борилмоқда. Қувонарлиси, ёшлар орасида ҳарбий хизматга иштиёқи баландлар ҳам бор.

Туман мудофаа ишлари мутасаддиларининг билдиришича, бугун навбатдаги ёшларни муддатли ҳарбий хизматга сафарбар этиш бўйича тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Ватан ҳимояси мана шундай ёшлар ва жасур ўғлонлар қўлида эканлиги таъкидланди ва 11 нафар ёш Ватан ҳимоячилари муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун ҳарбий қисмларга юборилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram