Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 116 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

НАВОБОД МАҲАЛЛАСИДАГИ ЙЎЛ ВА СУВ МУАММОСИ БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА

×

 2023-03-14 18:14:19    85

PDF юклаш
Чоп этиш


Навобод маҳалласидаги йўл ва сув муаммоси бартараф этилмоқда

Сув ҳаёт манбаи, сувсиз ҳаётни тасаввур этиб бўлмайди. Туманимизнинг аксарият қисмида аҳоли айни сув танқисилигидан азият чекиши ҳеч кимга сир эмас. Навобод маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам сув муаммоси аҳолини қийнаб келмоқда. – Аёлларимиз асосан сувни маҳалланинг бошқа чекккасидан, кўп йўл босиб, уйларига ташайдилар. Берилаётган эътибор туфайли бу муаммо ҳам бартараф этилишини билганимиздан жуда хурсанд бўлиб кетдик, - дейди маҳаллада яшовчи Мулложон Файзиддинов.

Айтиш лозимки, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш мақсадида ҳар бир ҳудудда ўрганиш ишлари олиб борилиб, энг долзарб муаммоларни ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Президентимизнинг 408-сонли қарори халқимизни қийнаётган муаммоларни бартараф этилишида ҳаётий қарор эканлиги бугун амалий ишлар орқали ўз исботини топмоқда.

Бугун Навобод маҳалла фуқаролар йиғинида туман прокурори, 2-сектор раҳбари Садирали Мирзокаримов иштирокида маҳалла фаоллари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда маҳалла инфратузилмасини яхшилаш ва аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида 2023 йил якунига қадар Навобод маҳалласидаги жами узунлиги 3.5 километр бўлган кўчаларни асфальтлаш учун давлат бюджетидан 2 миллиард 100 миллион сўм маблаг ажратилгани ҳақида туман прокурори маҳалла аҳлига маълумот берди.

Анча йиллардан буён маҳаллада сув ҳавзаси йўқлиги сабаб маҳалла аҳолиси бошқа ҳудудлардан сув олиб келган. Айни дамда маҳалла раиси Зайлиддин Гадойбоев ташаббуси билан ҳомийларни жалб этган ҳолда замонавий сув ҳавзаси қурилди ва яқинда фойдаланишга топширилади.

Бугун маҳаллада “Янги авлод” МЧЖ ишчилари ҳам амалий ишлар билан банд. Маҳалладаги сув таъминотини яхшилаш мақсадида ишлар бошлаб юборилди. Маълумотларга кўра, ичимлик суви тармоғи ҳар бир хонадонга киритилади. Бу албатта, навободликларнинг азалий орзуси эди ва берилаётган эътибор туфайли бугун орзулар рўёбга чиқарилмоқда.

Маълумот учун: Президентимизнинг 408-сонли қарори асосида Навобод маҳалласидаги 3,5 километр масофадаги ички йуллар асфальтлаштирилади. Асфальт қилинадиган кўчалар – “Шифокор - 2” кўчаси 800 метр, “Хирмонтеппа” кўчаси 600 метр, “Депутат” кўчаси 200 метр, “Иқбол” кўчаси 350 метр, “Навобод” кўчаси 350 метр, “Аҳил” кўчаси 300 метр, “Офтоб кўчаси 350 метр, “Малбут” кўчаси 550 метр.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram