Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 139 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

САВОЛ БЕРИНГ, ЖАВОБ БЕРАМИЗ

×

 2023-03-13 19:25:08    85

PDF юклаш
Чоп этиш


Савол беринг, жавоб берамиз

Cавол: Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида маълумот берсангиз

Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида”ги Қонунига асосан Ўзбекистон Республикасининг референдуми  Ўзбекистон Республикасининг қонунларини ва бошқа қарорларни қабул қилиш мақсадларида жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан фуқароларнинг умумхалқ овоз беришидир.

Референдум сайловлар билан бир қаторда халқ иродасининг бевосита ифодасидир.

Референдумда қабул қилинган қарорлар олий юридик кучга эга бўлади.

Агар референдумда қабул қилинган қарорларда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, референдумда қабул қилинган қарорлар фақат референдум йўли билан бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши мумкин.

Референдум Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ўтказилади.


Ўктамжон Эргашев - Сўх туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram